номли китоб ёзди. Улар орасида шаръий аҳкомларга ва уларни оятлардан истинбот қилишга эътибор қаратган ва аҳкомлар ҳақидаги оятларга аҳамият берганлар бор. Жассос деб танилган Абу Бакр Розий ўзининг «Аҳкомул Қуръон» номли машҳур тафсирини шундай усулда ёзган. Улардан яна бири қиссаларни кетма-кет келтирган ва Қуръон қиссаларига тарих китоблари ва исроилиётлар, яъни яҳудийларнинг хабарларини кўпайтириб юборган, эшитган ҳуда-беҳуда нарсаларнинг ҳаммасини текшириб кўрмай, шариатга зидлигини ҳам, ақлга мувофиқ келмаслигини ва далолати қатъий оятларни инкор этишини ҳам ҳисобга олмай тафсир ёзганлар бор. «Бобут-таъвил фи маъонит танзил» деган тафсир ёзган ва Ҳозим деб танилган Алоуддин Алий ибн Муҳаммад Сўфий Бағдодий шулар жумласидандир. Улардан яна ўз мазҳабини қувватлашга ва оятларни ўз фирқасини мустаҳкамлашга мослаб тафсир қилишга уринганлари ҳам бўлди. «Тафсир ал-баён» китоби муаллифи шайх Табарсий ва «Тафсири тибён» китоби муаллифи шайх Тусийлар шулар жумласидан бўлиб, ҳар иккаласи ақида ва аҳкомларда шийъа мазҳаби ва унинг раъйларини қувватлайдилар. Муфассирлар орасида тафсирнинг бошқа жиҳатларига қарамай, фақат Қуръон маънолари ва аҳкомларини шарҳлашга эътибор берганлар ҳам бор. Бу муфассирларнинг тафсирлари тафсир китобларининг онаси ҳисобланиб, уларнинг ўзлари ҳамма соҳада имом ҳисобланадилар. Булар ибн Жарир Табарий, Абу Абдуллоҳ Қуртубий, Насафий тафсирлари ва бошқалар. Лекин шу асрда ва таназзул асрининг охирида битилган Муҳаммад Абдуҳ, Тантовий Жавҳарий ва Аҳмад Мустафо Марокий ёзган китобларни тафсир деб бўлмайди ва уларга ишонилмайди. Чунки уларнинг тафсирларида жуда кўп оятлар шарҳида Оллоҳнинг динидан қўрқмаслик яққол кўзга ташланади. Масалан, Муҳаммад Абдуҳ:
197-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|